ТОШКЕНТ, 15 май - Sputnik. Ўзбекистон мусулмон-сайёҳлар учун жозибадор бўлган давлатлар рейтингидан ўрин эгаллади. CrescentRating компанияси ўз расмий сайтида Global Muslim Travel Index тадқиқотлари натижаларини эълон қилди.
Марказий Осиё давлатларида мусулмон-сайёҳлар энг кўп борадиган давлат номи бу гал ўзгарди. Ўзбекистон бу рейтингда (22 ўринни) эгаллаб Қозоғистонни (24 ўрин)ортга сурди ва Марказий Осиёда етакчи ўринга чиқиб олди.
25 ўрин Озарбайжон, 29-ўрин Қирғизистон ва энг охирида, 35-ўрин Тожикистонга насиб этган.
Тадқиқот давомида бутун дунё бўйлаб, шу жумладан, Ислом ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари ва бошқа давлатларда 130 йўналиш таҳлил қилинган.
Топ-30 рейтингида мамлакатлар тўртта глобал омиллар бўйича баҳоланади: очиқлик, коммуникациялар, атроф-муҳит ва хизматлар. Ушбу индекс туристик соҳа ўйинчилари бўлган давлатлар ва инвесторларга мусулмон-сайёҳлар танловлари борасида ёрдам беришга қаратилган.
Жорий йилда ИҲТ давлатлари орасида рейтинг тарихида биринчи маротаба Индонезия мутлақ етакчи этиб, тан олинган. Сингапур эса ИҲТ давлатлари рўйхатига кирмайдиган мамлакатлар рўйхатида биринчи қайд этилган.
Иккала мамлакатга ҳам рейтингда 78 баллдан берилган.
Биринчи ўнталикка Туркия, Саудия Арабистони ва БАА, Қатар, Марокаш, Бахрайн, Оман ва Бруней киритилган.
Тадқиқотга кўра, 2018 йилда бутун дунё бўйлаб 140 миллионга яқин мусулмонлар, (яъни ҳар ўнинчи сайёҳ) саёҳатга чиққанлар. 2026 йилга келиб ҳалол-сайёҳлар сони 230 миллионга етиши, маблағ эквивалентида эса бу бозор қиймати 300 миллиард долларни ташкил этиши кутилмоқда.