Бухорода ҳаводан сув олувчи биринчи қурилма ишга тушди

Бухорода, илк бор тажриба тариқасида ҳаводан сув олувчи инновацион қурилма ўрнатилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 май – Sputnik. Кеча Бухоро марказида ҳаводан сув олувчи аппарат ишга тушди, деб хабар қилмоқда Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

Инновацион ривожланиш вазирлиги бошчилигида, тажриба тариқасида илк бор ўрнатилган ушбу қурилма ҳаво намлигидан фойдаланган ҳолда, бир суткада 900 литргача тоза ичимлик суви иишлаб чиқариш қувватига эга.

Бухорода ҳаводан сув олувчи биринчи қурилма ишга тушди

“Ҳаво-сув” генератори Исроилнинг Watergen Ltd. компанияси ҳамда Холон технологиялар институти билан ҳамкорликда ўрнатилган. “Gen-350” қурилмаси дунёдаги энг кам энергия сарфловчи ҳаво-сув генератори бўлиб (AWG), у кам қувват истеъмоли билан кўпроқ сув ҳосил қилиш имконини беради. Қурилма, шунингдек, бир нечта тўсиқли фильтр каскадлар орқали ҳавони фильтрлайди.

Ўзбекистонлик олимлар гелиоэнергетик қурилма ўйлаб топишди

Таъкидлаш жоизки, атмосфера ҳавоси намликнинг улкан резервуари ҳисобланади ва ҳатто қуруқ иқлимли ҳудудларда ҳам одатда 1 кв. м. ҳавода 6-10 гр.гача сув бўлади. Иссиқ қуруқ, чўл ҳудудларидаги ерга яқин жойлашган 1 кв. км. атмосфера қатламларида 20 000 тонна сув буғи мавжуддир.

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов 12 май кунги Исроил давлати делегацияси билан учрашувида ушбу лойиҳа муваффақиятли амалга оширилган тақдирда 2 ойдан сўнг Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида ҳам қурилмани амалиётга татбиқ этиш масалаларини муҳокама қилди.

Вазир, шунингдек, келгусида ҳар бир хонадон учун мўлжалланган ҳаво намлигидан фойдаланган ҳолда тоза ичимлик сувини ҳосил қилувчи кичик ҳажмдаги ҳаво-сув генератори қурилмаларини ишлаб чиқишни йўлга қўйиш бўйича амалий таклифлар берди.