Тошкент вилоятидан Туркияга фоҳишаликка юборилаётган аёллар қўлга олинди

Жорий йилнинг 9 май куни Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тадбир натижасида фоҳишаликка олиб кетилаётган аёллар қўлга олинди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 май - Sputnik. Фоҳишаликка юборилаётган аёллар тўхтатиб қолинди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Жорий йилнинг 9 май куни Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тадбир натижасида фоҳишаликка олиб кетилаётган аёллар қўлга олинди.

Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи 34 ёшли У.З. Азиза исмли жиноий шериги билан тил бириктирган ва Тошкент вилоятидан бўлган 31 ёшли А.Р. ҳамда 21 ёшли С.М.ларни "Ғишткўприк" чегара пости орқали Қозоғистон Республикасига олиб ўтиб, у ердан Туркиянинг Истамбул шаҳрига шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун жўнатиб юбораётган вақтда қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.