Тошкент ҳокимига ўринбосарлар тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокимига икки ўринбосар тайинланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 май - Sputnik. Ҳотамбек  Шокиров Тошкент ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳотамбек  Шокиров 2018 йил декабрдан буён Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган.

Ўзбекистон ИИВ тизимида 7 нафар янги раҳбар тайинланди

Ҳотамбек  Шокиров 1970 йил туғилган, Тошкент ахборот технологиялари университети (2002 йилгача Тошкент электротехника алоқа институти) ва Тошкент иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Алимардон Қаршиев Тошкент ҳокимининг жамоатчилик ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари  этиб тайинланди. У 2011 йилдан буён Тошкент вилояти ҳокимининг худди шу масалалар бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди. У Ўзбекистон Миллий университети (собиқ Тошкент давлат университети)ни тамомлаган.