Тожикистонда амалдорларнинг даромади текширилади

Шу йил июнь ойида молия, солиқ, божхона ва банк соҳалари ходимлари аттестациядан ўтказилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 май – Sputnik. Тожикистон ҳукумати молия, солиқ, божхона, банк соҳалари амалдорларининг малака даражаси ва даромадини текшириб чиқади.

“Нега менинг фарзандларим номидан гапирасан?”: Раҳмон ёлғончи амалдорни шарманда қилди

Бунинг учун махсус ваколатли комиссия ташкил қилинади. Июнь ойида мансабдор шахслар аттестациядан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 10 май куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон молия, солиқ ва божхона хизмати ходимлари билан йиғилиш ўтказди.

Президент ушбу тармоқларда хизмат қилувчи ходимлар орасида коррупция ҳолатлари кўпайганини кўрсатиб ўтди.

Президент ушбу масалада тартиб ўрнатиш юзасидан мамлакат бош вазири Кохир Русулзодага топшириқ берди. Раҳмон бу тизимларни “элакдан ўтказиш” кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Раҳмон амалдорларни аттестациядан ўтказиш бўйича комиссия тузишни таклиф қилди. Комиссия ходимларнинг даромад декларацияларига эътибор қаратади.

Тожикистон президенти сўзларига кўра, Коррупцияга қарши идора, Молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Божхона хизмати ходимлари ўзига тегишли бўлган мол-мулкларни яширмоқда.