Рашк ортидан қотиллик: Хоразмда жиноятчи қўлга олинди

Прокуратура Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 май – Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати 13 май куни Хоразм вилоятида юз берган қотиллик ҳақида хабар қилди.  

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида икки қўшни хонадонларда ёнғин содир бўлди

Хабарда айтилишича, 13.05.2019 йил соат 13:00 ларда Шовот тумани, “Арбек” маҳалласида яшовчи фуқаро М.О. (1973 й.т.) турмуш ўртоғи Ф.Э.ни рашк қилиб, ўрталарида келиб чиққан жанжал сабабли, яшаш уйида ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг бўйин қисмига жароҳат етказган, оқибатда Ф.Э. (1978 й.т.) воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида туман прокуратураси томонидан М.О.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

М.О. тегишли процессуал тартибда ушланган.