Порошенко Зеленскийга маслаҳат берди

“Шарқий ҳамкорлик” дастурининг 10 йиллигига бағишланган матбуот анжуманида бошловчи Украинанинг амалдаги президенти Порошенкодан янги сайланган президент Зеленскийга қандай маслаҳат бера олиши ҳақида сўради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 май – Sputnik. Украина президенти лавозимни тарк этаётган Пётр Порошенко ўзининг давомчи Владимир Зеленскийга масҳалат берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Путин Зеленскийга маслаҳат берди

Брюсселда бўлиб ўтган “Шарқий ҳамкорлик” дастурининг 10 йиллигига бағишланган матбуот анжуманида бошловчи Украинанинг амалдаги президенти Порошенкодан янги сайланган президент Зеленскийга қандай маслаҳат бера олиши ҳақида сўради.

“Шунчаки Порошенко йўлидан бориш керак, шунинг ўзи кифоя”, - деди Порошенко қарсаклар садоси остида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Киевнинг Оболон туман суди Украинанинг янги сайланган президенти Владимир Зеленскийни президент сайловлари вақтида ноқонуний ташвиқот олиб боришда айбдор деб топиб, жаримага тортгани ҳақида хабар қилган эдик.