Ўзбекистон Форс кўрфазидаги провокацияни кескин қоралади

ТИВ халқаро ҳамжамиятни денгизда кемалар қатнови хавфсизлиги ва барқарорлигига путур етказадиган бундай ҳаракатларнинг олдини олиш масъулиятини ўз зиммасига олишга чақирган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 май – Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 2019 йил 12 май куни Форс кўрфазидаги Бирлашган Араб Амирликларининг ҳудудий сувлари яқинида Фужайра Амирлигидан шарқ томонда тижорий ва фуқаролик кемаларига нисбатан амалга оширилган провокацияни кескин қоралади.

АҚШ Эрон билан уруш бошлашга тайёр

ТИВ баёнотида айтилишича, бу каби ҳодисалар кемалар бортидаги инсонлар ҳаётига жиддий хавф яратади.

Вазирлик халқаро ҳамжамиятни денгизда кемалар қатнови хавфсизлиги ва барқарорлигига путур етказадиган бундай ҳаракатларнинг олдини олиш масъулиятини ўз зиммасига олишга чақирган.

“Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Бирлашган Араб Амирликларига хавфсизликни таъминлаш ва ўз миллий манфаатларни ҳимоя қилишда якдиллик изҳор этади”, - дейилади ТИВ баёнотида.