Кўп ишлаш хавфли(ми)?

Мельбурн университети олимлари 7,5 минг нафар эркак ва аёл кўнгиллилар устида изланишлар олиб боришди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 май - Sputnik. Мельбурн университети олимлари 40 ёшдан ошган кишиларнинг кўп ишлашлари уларнинг соғлиқлари учун зиён эканлигини исботлашди.

Нонда хавфли модда аниқланди – олимлар тадқиқот натижалари

Австралиялик тадқиқотчилар томонидан тақдим этилган мақолада ҳафтасига уч кундан ортиқ бўлмаган муддатда ишлаш анча унумлироқ эканлиги қайд этилган.

Олимлар 40 ёшга тўлган 7,5 минг нафар эркак ва аёл кўнгиллилар устида изланишлар олиб боришди. Уларни ушбу тадқиқот иштирокчиларининг хотира, абстракт фикрлаш ва қарор қабул қилиш қобилиятлари қизиқтирган. Асосий мақсад уларнинг иш жойида самарадорлигини баҳолаш бўлган.

Аввалига тадқиқот иштирокчилари ҳафтасига тахминан 60 соат меҳнат қилишган. Сўнгра эса уларнинг иш соати ҳафтасига 30 соатгача қисқартирилади.

Ҳамиша навқирон: Ёшликни узайтириши мумкин бўлган ўсимлик топилди

Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, иштирокчиларнинг ишлаш самарадорлиги кўрсатгичлари иш соати ҳафтасига 25 соатгача (ҳафтасига уч кун) қисқартирилгандан сўнг яхшиланган. Бироқ иш соати ҳафтасига 55 соатгача узайтирилганда кескин ёмонлашган.

Маълумотлар бунинг асосий сабаби стресс ва чарчоқ каби омиллар эканлигини кўрсатган.

Шу билан бирга, ушбу тадқиқотда ёш ходимлар ўзларини қандай намоён қилган бўлишлари маълум эмас. Баъзи олимларларнинг фикрига кўра, агар тадқиқотда ёш кўнгиллилар ҳам иштирок этганда худди шу каби кўрсатгичларни қайд этган бўлишарди.