АҚШ Европада ядровий қуролдан фойдаланишга тайёрланмоқда – Россия ТИВ 

Ўз ядро қуролига эга бўлмаган Европа мамлакатлари ҳудудида ядровий қурол жойлаштириш - бу мисли кўрилмаган хоинлик - Россия ТИВ.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 май – Sputnik. АҚШ Европада ядровий қурол жойлаштирмоқда, бу Вашингтоннинг Европа мамлакатлари рухсати билан, ядровий қуролдан фойдаланишга тайёргарлик кўраётганидан дарак беради, деб Россия Ташқи ишлар вазирлигининг қурол-яроғ тарқалишини олдини олиш департаменти директори Владимир Ермаковнинг сўзларини келтирмоқда РИА Новости.

“Афсуски, айрим, Вашингтога тобе бўлган мамлакатлар ўзларини ҳеч нарса бўлмаётгандек тутмоқдалар. Улар XXI асрда Европа ҳудудида, ядровий қуролга эга бўлмаган мамлакатлар иштирокида, ядровий қуролни қўллашга тайёргарлик кетаётганининг нақадар хоинона ҳаркат экани ҳақида ўйлаб кўришга ҳам қўрқадилар”, - дейди Ермаков.    

Дипломат, Европа мамлакатларини улар Америка туфайли ўзларини хавф остига қўяётгани учун танқид қилди. Россия, олдин ҳам бир неча бор таъкидлаган эди: бирор жиддий хавф туғилганда зарба биринчи навбатда Росияга энг яқин бўлган хавф манбааларига берилиши ҳақида огоҳлантирган эди.   

“Маданиятлари Европа давлатлари, ўзларини ядровий ҳалокат ёқасига етаклаётган бир вақтда, ядровий қурол тарқалмаслиги ҳақида қанақа гап-cўз бўлиши мумкин”, - деди россиялик дипломат БМТ минбаридан туриб.

Ўтган ҳафтада Нью Йоркдаги БМТ штаб-квартирасида 2020 йилда Ядровий қурол тарқалмаслиги шартномасига бағишланган анжуман ўтказиш масаласи муҳокама қилинган эди. Унда Ермаков Вашингтон ҳатти-ҳаракатини қаттиқ танқид қилган эди.