Тошкентда 195 гектар ер майдонни олиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

Фирибгар фуқародан жами 100000 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида қўлга олинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 май – Sputnik. Тошкентда 195 гектар ер майдонни олиб беришни ваъда қилиб, 100 минг доллар олган фирибгар қўлга олинди.

Самарқандда фирибгар фуқарони 49 минг долларга чув туширди

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, 8 май куни Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза этувчи орган ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманда тадбир ўтказилади.

Қайд этилишича, тадбир натижасида фуқаро Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи фуқарога Паркент тумани Бойқозон қўрғонида жойлашган 195 гектар ер майдонини ўз танишлари ёрдамида туман ҳокимлигидан ижара шартномаси тузиш орқали унинг ихтиёрига ўтказиб беришини ваъда қилиб, ундан жами 100000 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.