San Jay гўзал қиз билан суратга тушган расмни кўрсатди

Ҳозирча хонанда San Jay бу вазиятга изоҳ бермади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 май – Sputnik. Ўзбекистонлик рэп хонанда San Jay гўзал қиз билан суратган тушиб, Instagramда илк бор эълон қилди.

Бу расм кўплаб мухлисларнинг диққатини тортди.

San Jay бу суратга "Жоним Мани! Любовь моя!" деган изоҳ ёзган.

Кўплаб мухлислар ушбу расм остида турли мазмундаги изоҳлар ёзишмоқда.

Айримлар қиз жуда чиройли эканлиги таъкидлаб, хонандага табрик сўзларини ёзишган.

“Қизингизми ёки севгилизми”, - деб ёзган фойдаланувчилардан бири.

Рэп хонанда эса ҳозирга бу вазиятга изоҳ бермади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал San Jay маҳаллий ОАВлардан бирига берган интервью видеоси тарқалганди. Унда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг “Қироличаман” номли қўшиғининг ғоя муаллифи San Jayнинг ўзи эканини айтади.

Кейинчалик бу можаро ижобий якун топади. San Jay Юлдуз Усмонованинг туғилган куни муносабати билан унга ажойиб гулдаста совға қилиб, Усмоновадан узр сўради.

“Агар мен сизни бир нима билан хафа қилган бўлсам, сиз мени кечиришингиз керак!”, - деган эди San Jay.