Канадалик спортчи Евгения Медведевага турмушга чиқишни таклиф қилди

Канадалик фигурист Нам Нгуев россиялик спортчи Евгения Медведевага турмушга чиқишни таклиф қилди. Медведева бунга жавоб қайтарди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 май – Sputnik. Фигурали учиш бўйича икки карра жаҳон чемпиони Евгения Медведева турмушга чиқиш ҳазил таклифига жавоб берди.

Ўн тўққиз ёшли Медведева Instagram саҳифасида янги видео жойлаштирди.

Ушбу видео остида канадалик фигурист Нам Нгуев Медведевага тушмушга чиқишни таклиф қилди: “Сен менга турмушга чиқасанми?”, - деб ёзган спортчи.

Россиялик спортчи ушбу изоҳга “кейинги ҳаётда” дея жавоб қайтаради.

Медведева 2018/2019 мавсум якуни бўйича ISU рейтингида якка фигуристкалар орасида учинчи ўринни забт этди.