Тошкентда канал бўйида янги сайлгоҳ барпо этилди

"Дамаши" канали қирғоқ бўйида "Сой бўйи" сайлгоҳи ташкил этилди. У ерда ресторанлар, коворкинг маркази, фитнесс клуб ва бошқа объектлар бор.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 май – Sputnik. Тошкентнинг Олмазор туманида “Дамаши” каналининг узунлиги 1 100 метр бўлган қирғоқ бўйида ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, “Сой бўйи” сайилгоҳи барпо этилди, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Канал қирғоқ бўйи ҳудуди 7 та алоҳида бўлакларга бўлиниб у ерларда тадбиркорлар ресторанлар, дам олиш масканлари, Коворкинг маркази, фитнесс клуби ва бошқа объектлар барпо этилди. Улар орасида жаҳонга машҳур Эйфель ва Пиза миноралари, Лувр пирамидаси ва бошқа шунга ўхшаш объектлар макетлари ҳам бор.

Тошкентда канал бўйида янги сайлгоҳ барпо этилди

Шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббус асосида паркка туташ ҳудудда қулай кутубхона ҳам барпо этилган.

“Сой бўйи” сайлгоҳи Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2018 йилги 616-Ф-сонли фармойишига асосан, Бош Прокуратура томонидан Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан барпо этилган.

Тошкентда канал бўйида янги сайлгоҳ барпо этилди

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил бошида Тошкет шаҳрида сув бўйида бир неча сайлгоҳлар ташкил этиш ҳақида эълон қилинган эди. Унга кўра 2019 йил охирига қадар Тошкентда сув бўйларида яна бир неча сайлгоҳлар ишга тушиши режалаштирилган.