Мудофаа вазирлиги Тошкентда саломатлик акцияси ўтказди

Саломатлик акциясида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 май - Sputnik. Тошкентда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида саломатлик акцияси бўлиб ўтди, деб хабар қилди Sputnik мухбири Мудофаа вазирлиги хабарига асосан.

“Бугун, 12 май куни эрталаб соат 8.00да Мудофаа вазирлиги ҳамда Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Соғ танда — соғлом ақл” шиори остида оммавий юриши бўлиб ўтди”, - дейилган хабарда.

Ушбу тадбирнинг асосий мақсади - аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёш авлодни жисмонан чиниқтириш ва спорт орқали аёлларимиз саломатлигини янада мустаҳкамлашдир.

Оммавий тадбир Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “ЕКО” бозори олдидан “Феруза” массиви бўйлаб ўтказилди. Юриш акцияси иштирокчиларига Қуролли Кучлар академияси ҳарбий оркестри ҳамкорхлик қилди.

Акция сўнгги нуқтаси “Финиш” чизиғи олдида тадбир иштирокчилари учун Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли жамоаси томонидан концерт дастури намойиш этилди.