Адлия вазирлиги кўчмас мулк ҳуқуқини тиклаш бўйича акция эълон қилди

Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 май – Sputnik. Адлия вазирлиги фуқароларнинг мулк ҳуқуқини ҳимоя қилади, деб хабар қилмоқда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали.

“Адлия вазирлиги жорий йилнинг 10 майдан — 30 июнь кунига қадар фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан онлайн мурожаатларни қабул қилиш ва ҳал этиш бўйича АКЦИЯ эълон қилади”, - дейилган хабарда.

Вазирлик, хусусан, қуйидаги ҳолатлар юзасидан, онлайн арзномалар қабул қилишни бошлади:

  • Кўчмас мулк ҳуқуқи бузилиши;
  • Турар жой ноқонуний бузилиши;
  • Бузилган иморат учун компенсация тўланмаслиги;
  • Қониқарсиз компенсация таклиф этилиши;
  • Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи берилмаслиги.  

Юқорида қайд этилган қонунбузарликларга барҳам бериш вақти келди, дейилган хабарда.

Кўчмас мулк соҳасида бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун фуқаролар ушбу ҳавола орқали мурожаат этишлари мумкин.