Ўзбекистон нега бу қадар кўп олтин сотмоқда - иқтисодчи фикри

Иқтисодчи Антон Шабанов нега қатор давлатлар фаол равишда олтин сотиши-ю, бошқа давлатлар бу олтинни катта ҳажмларда сотиб олишлари ҳақида гапирди
Sputnik

World Gold Council маълумотларига кўра, 2019 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон олтин савдоси бўйича дунёдаги етакчи давлатга айланди. Республика 6,2 тонна қимматбаҳо металл сотишга муваффақ бўлди. Бу кўрсаткичда иккинчи ўрин Мўғулистон(3,4 тонна)га тегишли бўлса, учликни 1 тонна олтин сотган Тожикистон якунлаган.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайди

Антон Шабановнинг айтишича, фаол олтин савдоси давлат ўз олтин-валюта захираларини ислоҳ қилаётгани ёки унинг молиявий кўмакка муҳтожлигидан далолат беради.

Эксперт фикрига кўра, мураккаб иқтисодий вазиятда турган кўплаб мамлакатларда худди шундай тенденция кузатилади. Бу ҳолатда давлатлар захиранинг бир қисмини сотадилар ва тушган маблағларни ўзларининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда сарфлайдилар.

"Олтин - бу хатардан қочишдир, айни шароитда эса бу сиёсий хатардан қочиш ҳисобланади. Ахир бу қимматбаҳо металлни нархлар беқарорлигига қарамасдан ҳамиша харид қилиш ва сотиш мумкин", - деди Шабанов.

Жорий йил февраль-март ойларидан олтин нархи арзонлади, чунки пул тикишнинг янада қизиқарли ва даромадли инструментлари топилмоқда, аммо бу ҳолат ҳамиша ўзгариб туради, деб таъкидлади эксперт.

Шабановнинг тўлиқ изоҳини қуйида рус тилидаги подкастда тинглашингиз мумкин.

Ўзбекистон нега бу қадар кўп олтин сотмоқда - иқтисодчи фикри