Улкан таракан нутқ сўзлаётган Филиппин президенти устидан ўрмалади - видео

Давлат раҳбари вазиятдан чиқиш учун таракан мухолифат Либерал партияси вакилларининг иши эканини айтиб, ҳазил қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 май - Sputnik. Улкан таракан сенат олдида чиқиш қилаётган Филиппин президенти Родриго Дутертенинг устига ўрмалаб чиқди.


Rappler нашри томонидан эълон қилинган кадрларда президент ўз танасидаги ҳашаротга эътибор қилмагани акс этган. Орадан бир неча сония ўтиб, унинг олдига ёрдамчиси югуриб келган ва тараканни бир тўплам қоғоз билан қоқиб туширишга ҳаракат қилган. Шундан сўнг Дутертенинг ўзи тараканни қўл билан ушлаб, олиб ташлаган.

Давлат раҳбари вазиятдан чиқиш учун таракан мухолифат Либерал партияси вакилларининг иши эканини айтиб, ҳазил қилган.