Тошкентда "Ўлмас полк" бўлиб ўтди, 5 мингдан зиёд одамлар тўпланди

Бугун 9 май - Хотира ва қадрлаш кунида Тошкент аҳолиси уруш қурбонларини хотирлаш мақсадида "Биродарлар қабри" ҳудудида тўпланди. Тадбир давомида "Ура" ҳайқириқлари остида "Ўлмас полк" юриши амалга оширилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 май - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистонда Ғалабанинг 74 йиллигига бағишланган тантанали маросимлар давом этмоқда. Бугун, 9 май куни минглаб тошкентликлар Волгоград қабристони ҳудудида импровизация асосида ташкил этилган "Ўлмас полк" локал юришини амалга оширдилар, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири воқеа жойидан.

Тошкентда "Ўлмас полк" бўлиб ўтди, 5 мингдан зиёд одамлар тўпланди

Ташкилотчилар "Биродарлар қабри"дан Мангу оловгача бўлган ҳудудга томон янада кенг кўламли юришни амалга оширишни режалаштиришган эди, бироқ ушбу акция бўйича вақтида келишувни амалга оширишнинг имкони бўлмади. Жамоатчилик тартибини бузмаслик ва шаҳарда ноқулайликларни вужудга келтирмаслик учун бундай катта форматдаги тадбирдан воз кечилди.

Тошкентда "Ўлмас полк" бўлиб ўтди, 5 мингдан зиёд одамлар тўпланди

Шундай бўлса-да, мана тўртинчи йилдирки, пойтахт аҳолиси ўз ташаббуси билан 9 май куни Волгоград қабристонига нафақат гулдасталар, балки бобо-бувилари суратлари билан келадилар.

Тошкентда "Ўлмас полк" бўлиб ўтди, 5 мингдан зиёд одамлар тўпланди

Улар шу тарзда бугунги мусаффо осмон ва тинчлик учун жонини қурбон қилган қаҳрамонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирадилар.

Тошкентда "Ўлмас полк" бўлиб ўтди, 5 мингдан зиёд одамлар тўпланди

Бугун 9 май куни "Биродарлар қабри" мажмуаси одамларга лиммо-лим эди. Баъзи маълумотларга кўра, 5 мингга яқин одамлар тўпланган. Аммо йиғилганлар сони бундан кўплигини тахмин қилиш мумкин. Фуқароларнинг аксарияти уруш қатнашчилари портретларини кўтариб олганлар.

Тошкентда "Ўлмас полк" бўлиб ўтди, 5 мингдан зиёд одамлар тўпланди

Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйгач, Тошкент аҳли ва меҳмонлари мажмуа атрофида уч марта айланиб юришни амалга оширдилар ва ҳарбий давр қўшиқларини куйлаб, "ура" ҳамда "Ғалаба учун бобомга раҳмат" ҳайқириқлари остида машъум уруш йилларида жуда катта машаққат билан эришилган Ғалаба учун ветеранларга ўз миннатдорликларини намойиш қилдилар.

Тошкентда "Ўлмас полк" бўлиб ўтди, 5 мингдан зиёд одамлар тўпланди

Шаҳар аҳлидан ташкил топган колонна орасида Россотрудничество раҳбари, жанговар ҳаракатлар ветерани Виктор Шулика ҳам бор эди. У бу каби халқ акциялари бугун бутун дунёда ўтаётганини, бу акция 74 йил олдин содир бўлган воқеалар ҳақида хотирани сақлашда ёрдам беришини, бу акция халқ бирдамлиги далили эканлигини қайд этиб ўтди.

Тошкентда "Ўлмас полк" бўлиб ўтди, 5 мингдан зиёд одамлар тўпланди

Шулика шунингдек, фашизм устидан ғалаба қозонишда қўшган бебаҳо ҳиссаси учун Ўзбекистонга чексиз миннатдорлик билдирди.