ТИВ Россияда қўлга олинган ўзбекистонлик талаба ҳақида баёнот берди

Қўлга олинган талаба ишлаш учун рухсатномасиз кечки вақтда гиперматкетда сотувчи бўлиб ишлаган. Харидорга устаранинг қандай ишлашини кўрсатаётганда, устара учи чиқиб кетган ва харидор кўзига теккан.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 май - Sputnik. Бундан бир ҳақта олдин ОАВда Россия гидрометрология университети 2-босқич талабаси, Ўзбекистон фуқароси М.Юлдашевнинг қўлга олинганлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлди.

Тула яқинида пичоқланган ўзбек аёли Россия фуқароси эканлиги маълум бўлди

ТИВ баёнотига кўра, Юлдашев ишлаш учун рухсатнома (патент) олмай кечки вақтда гиперматкетда сотувчи бўлиб ишлаган. 30-апрель кечаси харидорга устаранинг қандай ишлашини кўрсатаётганда устара учи чиқиб кетган ва харидор кўзига теккан.

Харидорни касалхонага, талабани қўлга олиб полиция бўлимига олиб кетишган.

Туман судида Юлдашевга 5 минг рубль миқдорида жарима белгилаш ва Россия ҳудудидан маъмурий чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган. Айни пайтда Юлдашевга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодекси 291-модда 3-банди (мансабдор шахсга пора бериш) бўйича жиноий иш ҳам текширилмоқда.

"2-май куни мазкур вазият мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган", - дейилади ТИВ хабарида.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтадики, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненетс автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида жойлашган.

Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда республиканинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига +7-965-029-41-49 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.