Ўзбекистонда Ғалабанинг 74 йиллиги муносабати билан тантанали тадбирлар давом этмоқда. Эрта тонгдан мамлакат аҳолиси Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан табрикларни қабул қилмоқда. "Биродарлар қабри" мемориал мажмуасида анъанавий гул қўйиш маросимидан сўнг "Ўлмас полк" локал акцияси ўтказилди.
Ушбу акция Ўзбекистонда тўртинчи йил ўтказилганини эслатиб ўтмоқчимиз.
Республика президенти Шавкат Мирзиёев фуқароларни Тошкентдаги ботаника боғидан қутлади. Боғ ҳудуди ҳарбий тематикага оид инсталляция ва композициялар билан безатилган. Паркка шунингдек, ҳарбий техника ва ҳатто поездлар ҳам келтирилган. Байрам меҳмонларига эса ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг жасоратларига бағишланган кўринишлар намойиш этилди.
Энг яхши кадрлар - Sputnik Ўзбекистон фотолентасида.