ТОШКЕНТ, 8 май – Sputnik. Тошкент вилоятида руҳий касалхона бемори устани уриб ўлдириб қўйди.
Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турувчи 39 ёшли фуқаро маст ҳолда “Чортоқ” маҳалласи Янгиҳаёт 4-тор кўчаси рақамсиз уйда ўзаро жанжал сабаб шу уйда таъмирлаш ишларини олиб бораётган 57 ёшли устанинг юзи ва танасининг турли жойларига қўллари билан уриб жароҳат етказган.
“Р.Ш. олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган. Ш.И. ушланган”, - дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик аёл Тошкент руҳий касалликлар шифохонасида беморлар калтакланаётганини маълум қилгани ҳақида хабар қилган эдик.