Москва марказида полиция ходими ўз жонига қасд қилди

Қизил майдон яқинида полиция ходимининг жасади топилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 май – Sputnik.  Москва марказида полиция сержанти ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига Москва ИИББда маълум қилинди.

Ҳуқуқ тартибот орган ходимларининг сўзларига кўра, жасад Қизил майдон яқинида топилди.

Ички ишлар вазирлиги ва Тергов қўмитаси текширувни бошлади.

Тергов иши маълумотларига кўра, криминал қотиллик излари топилмади.