Меган Маркл ва шаҳзода Гарри фарзандини илк маротаба оммага кўрсатди – фото

Меган ва Гарри аввалига фарзандлари дунёга келгандан сўнг дарҳол фотосессия ўтказмасликка қарор қилишганини маълум қилишган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 май – Sputnik. Буюк Британия шаҳзодаси ва унинг рафиқаси Меган Маркл янги туғилган фарзандини биринчи марта оммага кўрсатди.

Қайд этиш жоиз, Меган ва Гарри аввалига фарзандлари дунёга келгандан сўнг дарҳол фотосессия ўтказмасликка қарор қилишганини маълум қилишган эди.

Бугун бахтиёр ёш ота-она ўғлини қўлида тутиб, Виндзор қасрида журналистлар олдига чиқди.

Меган Маркл ва шаҳзода Гарри фарзандини илк маротаба оммага кўрсатди – фото

Эслатиб ўтамиз, Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Сассекск герцогиняси Меган оиласида биринчи фарзанд 6 май куни дунёга келган эди. Унинг вазни 3 килограммни ташкил этган.