Адлия вазирлиги коррупция қарши махсус Telegram ботни ишга туширди

Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси қатъий сир сақланиши кафолатланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 май – Sputnik. Ўзбекистонда Адлия вазирлиги томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги хабарлар ўз вақтида етказилишинини таъминлаш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида “@antikorbot” номли махсус бот яратилди.

Манойло: Мирзиёев коррупцияга қарши яхши ишлайдиган тизимни вужудга келтирди

Эндиликда Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги таълим муассасаларида ноқонуний ишлар, жумладан, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида ушбу бот орқали хабар бериш мумкин бўлади.

Хабарда юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ҳамда мурожаат қилувчининг шахси қатъий сир сақланиши кафолатланиши қайд этилган.