Кокорин ва Мамаевга якуний суд ҳукми чиқарилди

Суд Кокорин ва Мамаевни безорилик мақсадида одам соғлиғига енгил зиён етказиш ҳаракатларини содир этишда айбдор деб топилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 май – Sputnik. Москва Пресненский суди футболчилар Кокорин ва Мамаевга якуний ҳукмни чиқарди.

Суд Кокорин ва Мамаевни безорилик мақсадида одам соғлиғига енгил зиён етказиш ҳаракатларини содир этишда айбдор деб топди.

Айблов ҳукми бир соатдан ортиқ вақт ўқилди.

Кокорин ва Мамаевга якуний суд ҳукми чиқарилди

Александр Кокоринга 1 йил 6 йил, Павел Мамаевга эса 1 йил 5 ой умумий тартибдаги колония жазоси берилди.

Футболчилар жазони ўташда СИЗОда бўлган вақти инобатга олинади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 8 октябрь куни ака-ука Кокоринлар ва Мамаев Москвадаги қаҳвахоналардан бирида Минпромторг мулозими Денис Пак ва “НАМИ” ташкилоти раҳбари Сергей Гайсинни калтаклашган эди.

Бу можародан бироз олдин эса “Первий канал” бошловчиси Ольга Ушакованинг ҳайдовчисига ҳужум қилишганди.

Жабрланганлар турли тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилганди.