Humo арена ёнида ватанпарварлик фестивали ўтказиляпти

"Ҳумо арена" муз саройи ҳовлисидаги очиқ майдонда 9 май кунига қадар давом этади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 май - Sputnik. Куни кеча, 7 май куни "Ҳумо арена" муз саройи ҳовлисидаги очиқ майдонда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан ватанпарварлик фестивали ўтказилди.

Ўзбек армияси ўз қудратини намойиш қилди: Чирчиқ полигонида "Титанлар жанги" ўтказилди

Фестивалда сенатор, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси Иқбол Мирзаалиев, Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари, Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши вакиллари иштирок этиб, фестиваль иштирокчиларини яқинлашиб келаётган байрам билан муборакбод этдилар.

Фестивалга ташриф буюрган ўзбекистонликларга ўзбек ва жаҳон классик адабиёти тарқатилди. 

Шунингдек, фестиваль доирасида Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда ҳарбий оркестрнинг чиқишлари намойиш этилди.  Маҳобатли ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳа намойиши эса кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.

"Ҳумо арена" муз саройи ҳовлисидаги очиқ майдонда 9 май кунига қадар давом этади.