Эрон ядровий битим бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни тўхтатди

Эрон ядровий дастури бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни тўхтатиши ҳақида Буюк Британия, Франция, Германия, Хитой ва Россияга мактуб юборди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 май – Sputnik. Теҳрон Эрон ядровий дастури бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни тўхтатиши ҳақида Буюк Британия, Франция, Германия, Хитой ва Россияга мактуб юборди. РИА Новости хабарига асосан.

Эрон нега Америкага ўлим тилайди? Имом Хумайний бунга изоҳ берди

“Бу хатларда биз уларга, бир йил кутганимизни <...>  ва барча ўз мажбуриятларимизни бажариб келдик. Бугун биз қўшма ҳаракатлар режаси(5+1)да чиқмоқчи эмасмиз, бугун битим доирасида янги қадамлар қабул қилинади”, - деди Эрон президенти Хасан Руҳоний.

Эрон етакчисининг сўзларига кўра, ядровий битимга ҳали тўлиқ нуқта қўйилмади.

Бироқ Теҳрон барча чекловларга амал қилишга мажбур эмас деб ҳисоблайди ва битимнинг иккита банди бўйича ўз сиёсатини ўзгартиради. Улар бойитилган уран ва оғир сув захираларини сақлаш билан боғлиқ.

Эрон Теҳрон манфаатларини таъминлаш, хусусан банк ва нефть соҳалари бўйича 5 та мамлакатга 60 кун берди.    

“Бу амалга оширилмаган тақдирда, кейинги қадам Аракдаги реакторнинг модернизацияси тўхтатилади, шунингдек бойитилган уран даражаси бўйича чекловлардан воз кечилади", - дейилган Эрон миллий хавфсизлик бўйича Олий кенгашининг баёнотида.   

Ўзбекистон ва Эрон Афғонистон масаласини муҳокама қилди

Ядровий келишув

2015 йил Эрон ва “олтита” халқаро воситачилар (Россия, АҚШ, Британия, Хитой, Франция, Германия) кўп йиллик муаммо – Эрон атоми бўйича тарихий келишувга эришилганди.

2018 йил май ойида Дональд Трамп Вашингтон битимдан чиқишини эълон қилди. Шунингдек, АҚШ президенти Теҳронга нисбатан барча санкциялар тикланишини маълум қилди. Шу жумладан, Эрон билан бизнес қиладиган мамлакатларга нисбатан ҳам санциялар жорий этилиши ҳақида айтиб ўтганди. Бундан ташқари, Эрон нефтини экспортини 0 даражасига етказиш мақсади ўрганиб чиқилди.

Қолган бешта давлат ва Теҳрон АҚШ санкцияларини четлаб ўтиш бўйича ҳисоб-китоб учун молиявий механизмини ишлаб чиқишга келишишди.