Қимматбаҳо вақт қўлдан бой берилган – эксперт Шереметьево фожиаси ҳақида

Эксперт Виктор Прядка Sukhoi Superjet 100 самолёти билан содир бўлган фожиа ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди.
Sputnik

“Альянс авиационных технологий Авинтел” компанияси бош директори Виктор Прядка Sputnik радио эфири чоғида 5 май куни Шереметьево аэропортида ёниб кетган Sukhoi Superjet 100 самолёти учувчилари хатти-ҳаракатларини изоҳлади.

Экспертнинг фикрига кўра, агар экипаж ёнғин авж олган жойдаги самолёт қанотидаги авария чиқиш жойларини очганда, бу янада ачинарли оқибатларга олиб келиши мумкин эди.

Шереметьево аэропортида "Аэрофлот"га қарашли самолёт ёниб кетди – видео

“Самолётларни тез-тез яшин уриб туради, лекин бу ҳолат шунга ўхшаш ачинарли оқибатларни келтириб чиқармайди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, самолёт ҳавода парвоз қилгандан сўнг ёниб кетган – двигателлардан бири аланга олган. Самолёт эса аллақачон ёнаётган ҳолда қўнган. Бироқ қимматбаҳо вақт қўлдан бой берилган, ва биринчи уринишдан самолётни қўндиришга муваффақ бўлмаган”, - дейди Виктор.

Эксперт сўзларига кўра, ҳодиса фожиали тус олган вақтда учувчилар ҳар қандай ҳолатда қўнишни амалга оширишлари шарт эди. Агар самолёт ҳавода яна бир неча дақиқа бўлганда, олов бошқарувнинг асосий тизимини йўқ қилиши ва авиаҳалокат оқибатлари ғоят аянчли бўлиши мумкин эди.

Шереметьеводаги фожиа – авиаҳалокат асосий версиялари маълум қилинди

Sukhoi Superjet 100 самолёти авиаҳалокати 5 май куни кечқурун содир бўлди. "Аэрофлот" авиакомпанияси лайнери Москвадан Мурманскка томон йўл олган бўлган. Парвознинг йигирма саккизинчи дақиқасидан сўнг экипаж пойтахт аэропортига шошилинч равишда қайтишга қарор қилган.

Самолёт фақат иккинчи уринишдан сўнг қўна олган. Қаттиқ қўниш оқибатида самолётнинг шасси стойкалари синиб кетган ва двигателларда аланга пайдо бўлган. Кейин олов самолётнинг дум қисмига ёйилган.

Sukhoi Superjet 100 самолёти ҳақида

41 киши ҳалок бўлган. 33 йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзолари омон қолган.