Тўрт минг доллар эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган талаба қўлга олинди

Ўзбекистон давлат маданият ва санъат институти Нукус филиали талабаси фуқаронинг ишончига кириб, танишлари орқали ўзи таҳсил олаётган олийгоҳга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 май - Sputnik. Қорақалпоғистонда 4000 доллар эвазига ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар қилишича, Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилади.

Ўн бир минг доллар эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган фирибгар қўлга тушди

Тадбир давомида Ўзбекистон давлат маданият ва санъат институти Нукус филиали талабаси фуқаронинг ишончига кириб, танишлари орқали ўзи таҳсил олаётган олийгоҳга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилгани аниқланади.

Фирибгар хизмати эвазига фуқародан 4000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушади.

Мазкур ҳолат юзасидан фирибгарга нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.