Тошкентда 9 май куни “Ўлмас полк” акцияси ўтказилади

2019 йил 9 май куни тротуарлар ва пиёда йўлaкалари бўйлаб “Биродарлик қабристони” мажмуасидан то Мустақиллик майдонидаги Сўнмас олов ёдгорлигигача мусиқий дастур билан пиёда ўтилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 май – Sputnik. 2019 йил 9 май куни тротуарлар ва пиёда йўлaкалари бўйлаб “Биродарлик қабристони” мажмуасидан то Мустақиллик майдонидаги Сўнмас олов ёдгорлигигача мусиқий дастур билан пиёда ўтилади.

Бу ҳақда Тошкентда “Ўлмас полк” акцияси Facebook саҳифасида пост ёзилган.

Ташкилотчилар ёзишича, саф қатъиян тротуарлар ва пиёда йўлкалари бўйича ҳаракатланади.

“шунинг учун агар кимдир транспорт воситалари қатнайдиган йўлга чиқишга ёки светофорнинг қизил чироқ ишорасига йўлни кесиб ўтишга даъват этса, биз бундайларнинг таъсирига тушиб қолмаслигимиз керак, биз бундай “ақллини” видеога туширамиз ва милиция ходимларига тақдим этамиз”, - деб ёзилган постда.

Постда ҳаракат режаси ва чорраҳаларга етиб келишнинг тахминий вақтлари ёзилган.

Тошкентда 9 май куни “Ўлмас полк” акцияси ўтказилади

Таъкидланишича, соат 12:38 да “Мустақиллик” майдонидаги Сўнмас олов, гулчамбар қўйиш режалаштирилган.

Тошкентда 9 май куни “Ўлмас полк” акцияси ўтказилади

“Сафга унинг ҳаракати давомида хоҳлаган пайтда орқа томонидан қўшилиш мумкин. Олдинги қаторга суқилмаймиз. Чорраҳалардаги пиёдалар ўтиш жойидан фақат яшил чироққа ҳаракатланамиз. Саф секин ҳаракатланади, шунинг учун ҳеч ким ортда қолмайди”, - дейилган постда.

Тошкентда 9 май куни “Ўлмас полк” акцияси ўтказилади

"Ўлмас полк" - "Бессмертный полк" - Улуғ Ватан уруши қатнашчилари хотирасини сақлаб қолиш мақсадида ўтказиладиган халқаро фуқаролик-ватанпарварлик ҳаракатидир.

Акция Россия ва бошқа давлатларда ўтказилади.

Юриш иштирокчилари ҳар йили Ғалаба кунида ўз қариндошларининг суратларини кўтарган ҳолда колонна бўлиб кўчалардан ўтадилар.