ТОШКЕНТ, 7 май – Sputnik. Украина амалдаги президенти Пётр Порошенко Бош прокуратурасига келмади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
У 2014 йил Майдан воқеалари бўйича гувоҳ сифатида сўроққа чақиртирилган эди.
Порошенко келмаслиги ҳақида прокуратурани огоҳлантирмади.
“Афсуски, кўриб турганингиздек, гувоҳ сўроққа келмади, ҳеч ким терговчи билан боғланмади, келмаслик сабабларини айтмади, кўчириш ҳақида илтимослар бўлмади”, - деб таъкидлади прокуратура вакили.
Майдан - Киевнинг асосий майдони. Бу майдон 2013 йилда 21 ноябрда евроинтеграция тарафдорлари томонидан босиб олинган.
Кейинчалик майдан ҳуқуқ тартибот орган ва радикалларнинг тўқнашувлар майдонига айланди. Тўқнашувлар оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.
Украинанинг янги ҳукумати бу ҳаракатлар учун жавобгарликни Януковичга юклатди. Янукович ва “Беркут” ходимлари бу қотилликларга алоқадорлигини инкор этмоқда.
Давлат тўнтаришидан сўнг “Беркут” тарқатиб юборилди.