Мингбулоқ конидан биринчи нефть қазиб олинди

Ўзбекистонда Наманган вилоятидаги Мингбулоқ нефть конини ўзлаштириш бўйича инвестиция лойиҳаси доирасидаги синовларда илк нефть қазиб олинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 май - Sputnik. Ўзбекистонда Наманган вилоятидаги Мингбулоқ нефть конини ўзлаштириш бўйича инвестиция лойиҳаси доирасидаги синовларда илк нефть қазиб олинди, деб хабар қилмоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Мингбулоқ нефть кони ишга туширилиб, 130 дан зиёд иш ўрни яратилди

Лойиҳани амалга ошираётган “Мингбулоқнефть»”МЧЖ қўшма корхонаси “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Хитойнинг SNPC миллий нефть-газ корпорациясининг паритетли бошланмаларида тузилган.

Лойиҳа Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикасининг энергетика ҳамкорлиги соҳасидаги энг йириги ҳисобланади ва “Бир макон — бир йўл” тарихий стратегия доирасида амалга оширилмоқда.

Экспертларнинг фикрича, Мингбулоқ конини ўзлаштириш бир неча сабабларга кўра осон эмас. Асосий муаммо қуйидагилардир: катта чуқурлик (6000 м ва ундан юқори); юқори резервуар босими (115 МПа дан ортиқ) ва резервуар ҳарорати (168°C дан ортиқ) ва бошқа омиллар.

Хитойнинг СNPC нефть компанияси Хитойнинг Торим ботиғида шундай конлар билан ишлаб кўриб орттирган тажрибасини Мингбулоқ конида ҳам қўллаган.