Макгрегор россиялик спортчиларни каламуш деб ҳақоратлади: кейин Twitterда пост ўчирилди

Макгрегор россиялик спортчиларга нисбатан ҳақорат сўзлари ёзилган постни Twitterдан ўчирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 май – Sputnik. Ирландиялик аралаш яккакураш жангчиси Конор Макгрегор Россия жангчиларни ҳақоратлаган постини Twitterдан ўчириб ташлади. РИА Новости Спорт хабарига асосан.

Бундан аввал ММА жангчиси Twitter саҳифасида уч нафар россиялик спортчиларга нисбатан ҳақорат постини ёзганди.

“Мельдоний жамоаси. Ўтган вақтда уч нафари допинг билан тушган: Ислом Махачев, Зубайра Тухугов ва Маирбек Тайсумов. Улар ҳаммаси сассиқ каламушлар”, - деб ёзганди Макгрегор.

Макгрегор россиялик спортчиларни каламуш деб ҳақоратлади: кейин Twitterда пост ўчирилди

Эслатиб ўтамиз, аралаш яккакураш бўйича жангчилар Нурмагомедов ва Макгрегорнинг катта можаро билан якунланган муштлашуви ўтган йил 6 октябрь санасида Лас-Вегасдаги T-Mobile аренасида ўтказилган эди.

Ҳабиб бўғувчи усулни қўллаб, ғалаба қозонганди. Аммо кейин октагон сеткасидан сакраб Макгрегорнинг спарринг-шериги Диллон Дэнис билан жанг уюштирганди. Шу туфайли унга нисбатан жарима санкциялари қўлланилган эди.

Жорий йил 29 январь куни АҚШнинг Невада штатида Атлетика комиссиясининг UFC 229 жанг оқшомида юз берган жанжал юзасидан суд эшитуви бўлиб ўтди.

Комиссия қарорига кўра, жанг оқшомида жанжал уюштирган Ҳабиб Нурмагомедов 9 ойга жанглардан четлатилиб, унга 500 минг доллар миқдорида жарима тўлаш мажбурияти юклатилган эди.

Шунингдек, Ҳабибнинг амакиваччаси Абубакар Нурмагомедов ва унинг дўсти Зубайра Тухугов ҳам 1 йилга четлатилиб, уларга 25 минг доллардан жарима тўлашлари белгиланган эди.