ИИВ бошқарувидаги муассасаларда аутсорсинг тизими жорий этилади

ИИВнинг ҳарбий қисмларида, таълим муассасаларида, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва даволаш муассасаларида овқат тайёрлаш учун аутсорсинг тизими жорий этилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 май – Sputnik. Ички ишлар органлари тизимида овқатланишни ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Миллий гвардия ходимларининг овқатланиши қандай ташкил этилади

Қарорга мувофиқ, ички ишлар органлари тизимида таомлар турлари хилма-хиллаштирилади ва овқат тайёрлаш сифати яхшиланади.

ИИВнинг ҳарбий қисмларида, таълим муассасаларида, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва даволаш муассасаларида овқат тайёрлаш учун аутсорсинг тизими жорий этилади.

Аутсорсерга овқатланишни ташкил қилиш учун ошхоналарнинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебеллари ноль ставкада ижарага берилади.

Овқат тайёрлаш учун фойдаланиладиган маҳсулотлар санитария ва гигиена қоидаларига ҳамда бошқа норматив талабларга мос бўлиши лозим.

Аутсорсинг тизимига ўтиш муносабати билан тежалган маблағлар тизимнинг овқатланиш шароитларини яхшилашга йўналтирилади.