Sukhoi Superjet 100 самолёти ҳақида

Sukhoi Superjet 100 самолёти – Россия йўловчи самолёти ҳисобланади, у яқин (3 минг ёки 4,6 минг км) масофа ва 100 йўловчига мўлжалланган.
Sputnik

Самолёт "Гражданские самолеты Сухого" ва Finmeccanica-Alenia Aermacchi компанияси иштирокида ишлаб чиқарилган.

Sukhoi Superjet 100 самолёти СССР парчалангандан сўнг Россияда ишлаб чиқарилган биринчи йўловчи самолёт ҳисобланади.

2008 йил майда SSJ 100 самолёти биринчи парвози амалга оширилган.

Sukhoi Superjet 100 самолёти ҳақида

2011 йилда эса SSJ 100 ҳаво кемаси эксплуатацияга киритилган.

2019 йил апрель ойи ҳолатига 139 та шу турдаги самолёт эксплуатация қилинади, улардан 106 таси Россияда, 33 таси хориж мамлакатларда (Мексика, Таиланд, Қозоғистон).

Sukhoi Superjet 100 иштирокидаги авиаҳалокатлар

Эксплуатация қилишдан бошлаб бу турдаги самолёт бир қанча авиа ҳодисалар содир бўлди, улардан иккитасида кўплаб одамлар ҳалок бўлган.

2012 йил 9 майда Sukhoi Superjet 100-95B, лайнерда 45 киши бўлган, Индонезияда ҳалокатга учради. Самолётда бўлган барча одамлар ҳалок бўлди (37 йўловчи ва 8 нафар экипаж аъзолари).

Шереметьеводаги фожиа – авиаҳалокат асосий версиялари маълум қилинди

2019 йил 5 май Sukhoi Superjet 100, Москвадаги “Шереметево” аэропортида Мурманск шаҳрига кетаётган Sukhoi Superjet 100 йўловчи самолёти фавқулодда қўнишни амалга ошираётган вақтда ёниб кетди

Сўнгги маълумотларга кўра, 41 киши ҳалок бўлди, 37 киши омон қолди.

Терговчилар Шереметьево аэропортида содир бўлган авиаҳалокатнинг бир нечта версиясини кўриб чиқишмоқда.

Асосийлари – пилот, диспетчерлар ва самолётни техник кўрикдан ўтказган ишчиларнинг малакаси етишмаслиги; ҳаво кемасининг носозлиги ҳамда ёмон об-ҳаво шароитлари.

Россия транспорт назорати давлат идораси “Аэрофлот”, Шереметьево аэропорти ҳамда ҳаво ҳаракатини ташкил қилиш бўйича давлат корпорациясини режадан ташқари текширувдан ўтказади.