Шавкат Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди

Ташриф давомида туманларга саноатни олиб кириш, аҳолини иш билан таъминлаш ва ёшлар масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 май куни Фарғона вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон дўстлари кимлар? Мирзиёев шу ҳақда гапирди

Хабарда таъкидланишича, ташриф давомида туманларга саноатни олиб кириш, аҳолини иш билан таъминлаш ва ёшлар масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Шу мақсадларга хизмат қиладиган корхоналар фаолияти билан танишиш, янги иқтисодий лойиҳаларни белгилаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича аввал берилган топшириқлар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида 30 апрель - 1 май кунлари Сурхондарё вилоятига ташриф буюрган эди.