Ўзбек армияси ўз қудратини намойиш қилди: Чирчиқ полигонида "Титанлар жанги" ўтказилди

Sputnik

Танк биатлони "Чирчиқ" умумқўшин дала ўқув майдони базасидаги махсус майдонда ўтказилди.

Шакл ва мазмун: ўзбек армияси нега либосини янгиламоқда

Тантанали маросимни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов кириш сўзи билан очиб берди ва мазкур беллашув ҳарбий хизматчилар ўртасида мусобақадошлик, ўзаро жипслик ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантириш, уларнинг касбий малака ва маҳоратини юксалтиришга хизмат қилишини айтиб ўтди.

Сўзга чиққанлар томонидан бугунги тадбир букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, ўз ҳаётини Ўзбекистоннинг ҳар томонлама равнақ топиши, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодлар муқаддас хотирасини ёд этиш кунлари арафасида, мамлакатда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик қадр-қиммати, осудаликни сақлаш, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва ҳайр-саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналарга садоқат ва ватанпарварлик руҳида камол топтириш тадбирлари доирасида ўтказилиши катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидланди. Танк биатлони иштирокчиларига улкан зафарлар тиланди.

Якуний ҳисоб-китобларга кўра қуйидаги жамолар ғолиблар қаторидан ўрин олди.

Ўзбек армияси тасарруфидаги АҚШ зирҳли техникаларини илк бор намойиш этди

Т-62 танк экипажлари орасида: 1-ўрин — Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ; 2-ўрин — Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ; ·        3-ўрин — Шимоли-ғарбий ҳарбий округ.

Т-64 (такомиллаштирилган) танк экипажлари орасида: 1-ўрин — Шарқий-ҳарбий округ экипажи; 2-ўрин — Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти; 3-ўрин — Шарқий-ҳарбий округ.

Т-72 танк экипажлари орасида: 1-ўрин — Тошкент ҳарбий округи экипажи; 2-ўрин — Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ; 3-ўрин — Марказий ҳарбий округ.

Ғолиб ва совриндор жамоалар мудофаа вазири томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар, навбатдаги ҳарбий унвонлар ҳамда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган бюджет енгил автотранспорт воситаларига имтиёзли равишда кредит олиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

1 / 16
9 май – Хотира ва Қадрлаш кунига бағишлаб мамлакатимизда анъанага айланиб бораётган иккинчи танк биатлони мусобақасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
2 / 16
1,5 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар, 100 га яқин Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги ва бугунги қуролланишда турган замонавий ҳарбий техника ва 15 дан зиёд вертолёт иштирокида байрамга бағишлаб парад ўтказилди.
3 / 16
В Чирчикском полигоне прошел танковый биатлон, приуроченный к 9 мая.
4 / 16
1,5 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар, 100 га яқин Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги ва бугунги қуролланишда турган замонавий ҳарбий техника ва 15 дан зиёд вертолёт иштирокида байрамга бағишлаб парад ўтказилди.
5 / 16
1,5 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар, 100 га яқин Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги ва бугунги қуролланишда турган замонавий ҳарбий техника ва 15 дан зиёд вертолёт иштирокида байрамга бағишлаб парад ўтказилди.
6 / 16
Тантанали маросимни Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов кириш сўзи билан очиб берди.
7 / 16
Ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишларини 5 мингдан зиёд аҳоли кузатиб борди. Иштирокчиларнинг мароқли дам олиши учун полигонда байрам сайли ҳам ташкил этилди.
8 / 16
Парад давомида десантчилар қарийб 2000 метр баландликдан парашют ёрдамида сакради. Мазкур тадбирда ҳарбий хизматчилар илк бор “Мальва аксиома” парашютидан фойдаланган ҳолда сакрашни амалга оширди.
9 / 16
После митинга, прошел парад, где было задействовано более 1,5 тыс. военнослужащих, около 100 единиц военной техники времен Второй мировой войны и имеющейся на вооруженнии узбекской армии сегодня. Под опладисменты зрителей пролетелии более 15 боевых вертолетов.
10 / 16
Тадбирда намойиш этилган ҳарбий техникалар томошабинлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.
11 / 16
Ҳарбий парад якунлангач, танк биатлони мусобақасининг сўнгги беллашуви бошланди. Т-62, Т-64 ва Т-72 танклари “Қудратли техникалар жанги”ни ўтказишга мўлжалланган ва халқаро стандартларга мос бўлган махсус майдондан старт олди. Махсус танк йўлагининг умумий узунлиги 4200 метр бўлиб, халқаро миқёсда ўтказилувчи танк биатлони майдонлари талабларига жавоб беради.
12 / 16
Мусобақаларни кузатиш учун 3 қаватли 12 метр баландликдаги минора, ҳарбий техника ва шахсий таркибнинг парадини ўтказиш учун узунлиги 600 ва эни 20 метрли саф майдони мавжуд.
13 / 16
Мусобақа иштирокчилари сунъий ҳовуз, миналаштирилган ва манёвр бажариш майдони, танкка қарши чуқур, қўрғон, эскарп (танкка қарши девор), коллеяли кўприк макети ва бошқа тўсиқлардан иборат умумий узунлиги 4200 метр бўлган масофани босиб ўтди.
14 / 16
Якуний ҳисоб-китобларга кўра қуйидаги жамолар ғолиблар қаторидан ўрин олди. Т-62 танк экипажлари орасида: 1-ўрин — Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ; 2-ўрин — Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ; 3-ўрин — Шимоли-ғарбий ҳарбий округ.
15 / 16
Танковый биатлон в Чирчикском полигоне, общая протяженность маршрута 4200 метров.
16 / 16
Ғолиб ва совриндор жамоалар мудофаа вазири томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар, навбатдаги ҳарбий унвонлар ҳамда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган бюджет енгил автотранспорт воситаларига имтиёзли равишда кредит олиш ҳуқуқини қўлга киритишди.