Бунақаси ҳали бўлмаган: Ўзбекистонда ёрқин мото ва автошоу ўтказилди

NEXT савдо-кўнгилочар марказининг автотураргоҳида катта тадбир ўтказилди.
Sputnik

Тошкентга Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан байкерлар келишиб, ўз маҳоратларини намойиш қилишди.

Мотошоу бошланишидан аввал Бўка меҳрибонлик уй тарбияланувчилари, хусусан “Ты супер!” лойиҳаси қатнашчилари чиқиш қилишди.

CSS хайрия жамғармасининг ваколатхонаси раҳбари Станислав Мошковский телешоуда иштирок этган Анастасия Молокова, Дурдона Иргашева ва Моника Додарбекованинг иштирокини сифатли ёритгани учун Sputnik Ўзбекистон агентлигига миннатдорлик билдирди.

Тадбир ташаббускори - Ўзбекистон мотоциклчилар уюшмаси, ташкилотчилар - МСС PATRIOT, МСС FALCON, RC VTWIN мотоклублар ва "Мотоберлога" мотожамияти ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги бўлди.