ТОШКЕНТ, 4 май – Sputnik. Next савдо-кўнгилочар марказида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан амалий машғулотлар ўтказилаётгани ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.
Таъкидланишича, машғулотлар бошқарма томонидан ёнғин хавфсизлиги, қутқарув хизмати, тез ёрдам, “Ўзенергоназорат” шаҳар бўлинмаси ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган.