ТОШКЕНТ, 4 май – Sputnik. Таиландда 1 май куни қирол Мах Ватчиралонгкон (Рама Х) ва қиролнинг шахсий гвардияси қўмондони ўринбосари 40 ёшли Суттихида Ватчиралонгкон На Аюттхайя тўй маросими бўлиб ўтди.
Тўйдан репортажни Al-Jazeera телеканали тайёрлади.
Тўй маросимида келиннинг қирол Рама Хнинг оёғи ёнида ётиши кўпчилик интернет фойдаланувчиларнинг диққатини тортди.
Қиролнинг рафиқаси қирол махсус гвардиясида хизмат қилган. 2016 йил унга генерал унвони берилди.
Унгача у Thai Airways авиакомпаниясида стюардесса бўлиб ишлаган.
Анъанага мувофиқ Бангкокда 4 май куни қирол ва унинг рафиқасига тож кийдириш маросими ўтказилди.