ТОШКЕНТ, 4 май – Sputnik. Флоридада Miami Air авиакомпаниясига тегишли бўлган Boeing 737 самолёти қўниш вақтида учиш-қўниш майдонидан четга чиқиб, дарёга тушиб кетди.
“Бортда 136 йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзолари бўлган. Енгил жароҳатган йўловчиларга жойида ёрдам берилди. Қўшимча тиббий ёрдам керак бўлган йўловчилар эса маҳаллий шифохонага ётқизилди. Ҳалок бўлганлар йўқ”, - дейилган хабарда.
Маҳаллий полиция хабарига кўра, 21 нафар киши шифохонага ётқизилди.
Самолёт Куба Гуантанамодаги ҳарбий-денгиз базасидан учгани таъкидланмоқда.