ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп телефон провели телефонный разговор.
Россия етакчиси матбуот-котиби Дмитрий Песков РИА Новостига берган хабарига кўра, икки давлат раҳбарининг мулоқоти қарийб бир ярим соат давом этган. Кремль таъкидига кўра, мулоқот Вашингтон ташаббуси билан амалга ошган.
КХДР масаласи
Оқ уй вакили Сара Сандерс сўзларига кўра, етакчилар мулоқотининг анчайин қисми КХДР мавзусига бағишланган.
Россия президенти Трампга ўтган ҳафта Владивостокда Шимолий Корея етакчиси билан бўлган музокаралар якунлари ҳақида гапириб берган. Путин КХДР томонидан мажбуриятларнинг виждонан бажарилишига мос қадамлар қўйилиши зарурлигини таъкидлаган.
Ўз навбатида, Трамп Россия президентини денуклеаризация учун Шимолий Кореяга босим ўтказишга даъват қилган.
Шу билан бирга, томонлар денуклеаризацияни босқичма-босқич амалга ошириш ва Корея яриморолида узоқ муддатли нормаллашувга эришиш аҳамиятини қайд этганлар.
Венесуэла ва Украинадаги ҳолат
Венесуэла мавзусини тилга олар экан, Россия президенти ички ишларга аралашиш ва ҳукуматни куч ишлатиш йўли билан алмаштиришга уриниш сиёсий тартибларга чанг солишини таъкидлаган.
Америка етакчиси эса, Оқ Уй вакилининг сўзларига кўра, "АҚШ венесуэла халқини қўллаб-қувватлашига" очиқ-ойдин шама қилган.
Томонлар Украина масаласини ҳам муҳокама қилганлар. Хусусан, Путин Киев ҳукумати Минск келишувларини бажариш бўйича реал қадамларни амалга ошириши зарурлигини қайд этган.
Президентлар турли соҳаларда, хусусан стратегик стабиллик масалаларида мулоқотларни фаоллаштиришга тайёрлигини тасдиқлаганлар. Путин ва Америка президенти мамлакатлар ўртасидаги товар айланмасини ҳам муҳокама қилганлар. Сандерс сўзларига кўра, Трамп даврида бунда анча ижобий ўзгаришлар бўлган.
Бундан ташқари президентлар суриштирув ишлари тугагани ва тил бириктирув аниқланмагани контекстида Мюллер докладини қисқача муҳокама қилганлар.
Кремль баёнотига кўра, Путин ва Трамп бўлиб ўтган конструктив мулоқотдан мамнунлигини билдирганлар. Томонлар турли даражаларда алоқаларни давом эттиришга келишиб олган. Оқ уй ҳам ўз навбатида икки давлат етакчилари ўртасидаги мулоқотни позитив, дея баҳолаган.