Тошкентлик эркак маст ҳолатда ўз қизини пичоқлади

Натижада қиз касалхонага ётқизилган, ота эса ушланган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Тошкентлик эркак маст ҳолатда ўз қизини пичоқлади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Оғир қотиллик: Зангиотада эркак хотини ва икки ўгай фарзандини ўлдирди

"2019 йил 30 апрель куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи Т.Х. маст ҳолда уйида оилавий жанжал туфайли қизи С.У.га пичоқ билан жароҳат етказган", - дейилади хабарда.

Натижада қиз касалхонага ётқизилган, ота эса ушланган.

Қизнинг аҳволи қандайлиги ҳақида ахборот берилмаган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистон ИИВ Ўзбекистонда яқин қариндошлар ўртасидаги келишмовчилик туфайли содир бўлган қотилликлар сони: 2017 йилда 106та бўлиб, 2018 йилда 86тани ташкил қилгани ҳақида хабар берган эди.