Марказий Осиё мамлакатлари қай тариқа инвестицияларни жалб қилишлари мумкин - эксперт

Россия Федерацияси президенти ҳузуридаги халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси(РАНХиГС)нинг иқтисод ва молия кафедраси доценти Алисен Алисенов Марказий Осиё мамлакатлари қандай қилиб транзит ва бизнесдан ташқари, иқтисодни ривожлантиришлари мумкинлиги ҳақида фикр билдирди
Sputnik

Sputnik Қозоғистон радиоси эфирида эксперт Остонадаги халқаро молия маркази инвесторлар учун молия манбаси сифатида хизмат қилиши мумкинлигини қайд этди.

Марказий Осиё мамлакатлари қай тариқа инвестицияларни жалб қилишлари мумкин - эксперт

Алисеновнинг сўзларига кўра, Қозоғистон пойтахтида ташкил қилинган "Остона" халқаро молия маркази минтақа мамлакатларига транзит ва бизнесни ривожлантиришга ёрдам беради.

"Ислом олами томонидан катта ставка амалга оширилмоқда, 2021 йилга бориб прогноз қилинаётган ҳажм уч триллионов рублга етади (7,8 миллиард доллардан кўпроқ)… Бизнинг мамлакатларимиз олдида турган асосий масалалардан бири хом-ашё тобелигидан узоқлашиш, иқтисод диверсификациясидир. Тўғри, биз турфа давлатлармиз, иқтисодларимиз ҳам турлича, ўз олдимизда турган масалалар ечимига турлича ёндашамиз. Лекин бизларнинг мақсадимиз битта", - деди иқтисодчи.