Фарғона гарнизонида “Шараф тасмаси” тарқатилди – фото

Фарғона шаҳрида Иккинчи жаҳон урушида матонат кўрсатган кишиларга эҳтиром рамзи сифатида “Шараф тасмаси”ни улашиш акцияси ўтказилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 май – Sputnik. Фарғона шаҳрида Иккинчи жаҳон урушида матонат кўрсатган кишиларга эҳтиром рамзи сифатида “Шараф тасмаси”ни улашиш акцияси ўтказилди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати Sputnik мухбирига.

Фарғона гарнизони ҳарбий хизматчилари ва вилоят Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ленталар дастлаб “Ал-Фарғоний” номидаги истироҳат боғида ва шаҳар марказий деҳқон бозорида тарқатилди.

Ҳарбий округ Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри томонидан ижро этилган мусиқа садолари миллий байроқ рамзи туширилган “Шараф тасмаси”ни аҳоли вакилларига улашилди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур акция бутун мамлакат бўйлаб кенг ўтказилиб келинмоқда.

Маълум қилинишича, “Шараф тасмаси”ни аҳоли вакилларига улашиш Қўқон шаҳридаги кўнгилочар савдо маркази ҳамда 12-сонли Меҳрибонлик уйида ҳам ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбек санъаткорлари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзолари иштирокида “Хотира — абадий, қадр — муқаддас” номи остида “Шараф тасмаси” тарғиботи бошланганиҳақида хабар қилган эдик.