ТОШКЕНТ, 30 апр – Sputnik. Янгича Aurus кабриолети илк бор 9 май Ғалаба парадида иштирок этади.
Кабриолетни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун атиги икки йил кетди.
Генерал учун янги Aurus намойиш қилинди: кабриолет илк бор парадда иштирок этади
© Пресс-служба Президента РФ
/ Кабриолет капоти остида 600-кучли V8 двигател ўрнатилган. Машина юмшоқ йиғиладиган том билан жиҳозланган.
"Кортеж" лойиҳасига (Aurus бренди) – биринчи давлат раҳбарлари учун мўлжалланган “люкс” автомобиллар ҳисобланади. Унга лимузин, седан, минивен ва йўлтанламас машиналар киради.
Aurus машиналарининг тахминий нархи 9 миллион рублдан бошланади.