Тулада ўзбекистонлик сотувчи аёл харидорлар кўз ўнгида ваҳшийларча пичоқланди – видео

Пичоқ билан қуролланган эркак “Пятёрочка” дўконига кириб, аёлга ҳужум қилган. Қотил аёлга пичоқ билан 21 та зарба бериб, воқеа жойидан яширинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 апр - Sputnik. Душанба, 29 апрель куни Россиянинг Тула вилояти Узловая шаҳрида мудҳиш қотиллик содир бўлди. Бу ҳақда Россиянинг минтақадаги Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Пичоқ билан қуролланган эркак “Пятёрочка” дўконига кириб, савдо залида бўлган кассир аёлга ҳужум қилган. Хабарда келтирилишича, қотил аёлга пичоқ билан 21 та зарба бериб, воқеа жойидан яширинган.

Аёл олган жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Маҳаллий ОАВлар маълумотларига кўра, қотилнинг қурбони ўзбекистонлик аёл бўлган. Унинг уч нафар фарзанди бўлганини айтилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари қисқа фурсатда гумон қилинувчини қўлга олишган. У 34 ёшли маҳаллий фуқаро эканлигини аниқлаган. Жиноятчи шаҳар чеккасидаги боғ уюшмасида яширинишга уринган.

"Тульские новости" ахборот агентлигининг хабар қилишича, қотил ва унинг қурбони қўшни бўлишган ва улар ўртасида мунтазам равишда жанжал келиб чиққан. Эркак аёлга ва унинг болаларига таҳдид қилган. Аёл қотиллик содир бўлишидан бир неча кун илгари унинг устидан полицияга шикоят қилган

Ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи иш олиб бормоқда. Терговчилар ҳодиса жойини кечириб, жиноий иш учун далилий аҳамиятга эга предметлар олишмоқда. Шунингдек, суд тиббиёт экспертизалари тайинланган.