Тула яқинида пичоқланган ўзбек аёли Россия фуқароси эканлиги маълум бўлди

Тула вилояти Узловая шаҳридаги “Пятерочка” супермаркетида 34 ёшли Андрей.К кассир аёлга ҳужум қилиб, пичоқ билан 20 га яқин жароҳат етказган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 апр – Sputnik.  Бандлик ва меҳнат   муносабатлари  вазирлиги Тула вилоятининг Узловая шаҳридаги “Пятерочка” супермаркетида пичоқланган аёлнинг шахси юзасидан маълумот берди.

Меҳнат вазирлиги Туладаги дўконда пичоқлаб кетилган ўзбекистонлик юзасидан баёнот берди

Хабарда айтилишича, 28 апрель куни Тула вилоятининг Узловая шаҳридаги “Пятерочка” супермаркетида россиялик  34 ёшли Андрей.К 33 ёшли Умида исмли кассир аёлга ҳужум қилиб, пичоқ билан 20 га яқин жароҳат етказган. Аёл касалхонада ҳаётдан кўз юмган.

Аниқланишича, жабрланган аёл 1986 йилда туғилган асли ўзбекистонлик, аммо ҳозирга қадар Россия фуқаролигида бўлган Умида Зураевна Эгамуротова эканлиги тасдиқланди. Жиноятчи қўлга олинган.

“Ўзбекистон Республикаси  Бандлик ва меҳнат   муносабатлари  Вазирлиги Умида Эгамуротованинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади. Шунингдек, марҳума Россия Федерацияси фуқароси бўлишига қарамасдан, ватандошимиз сифатида ташкилий масалаларда керакли амалий ёрдамини кўрсатишга тайёр эканлигини билдиради”, - дейилган хабарда.