Журналист сўзлари Маргарита Симоньян ҳаётини хавф остига қўймоқда – адвокат

Хорижий матбуот вакили кавказлик эркакларни Маргарита Симоньянга қарши ҳаракат қилишга даъват қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 апр – Sputnik. "Радио Свобода" репортёри Рамазана Алпаутнинг кавказлик эркакларга йўллаган чақириғи “Россия Сегодня” бош редактори Маргарита Симоньян ҳаётини хавф остига қўймоқда, деб ҳисоблайди адвокат Шота Горгадзе, РИА Новости хабарига асосан.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Симоньян ўзининг Telegram-каналида Донбассликларга Россия фуқаролигини беришни оқлаб чиққан эди. Ўз постида Симоньян, жумладан, “акс ҳолда 2040 йилда Россия мусулмон давлатига айланиши мумкин” деган эди.

Украинанинг барча фуқароларига соддалаштирилган тарзда Россия фуқаролиги берилиши мумкин

Бунга жавобан Фейсбукда Рамазан Алпаут исмли фойдаланувчи  “Кавказлик эркаклар, сизлар Симонянни кечирим сўрашга мажбурлашингиз керак” деган даъват билан чиққан. Кейин маълум бўлишича Рамазан Алпаут  АҚШ Конгресси томонидан молиялаштирилётган, "Радио Свобода"га таалуқли бўлган ташкилот журналисти бўлиб чиққан.

Юқоридаги сўзларни Симоньян ўз шахсий фикри сифатида ифода этган. Аслида у ислом динининг душмани эмас. У Россия кўп миллатли кўп динли дунёвий мамлкат бўлиб қолишини истайди, дейилган хабарда. 

Алпаутнинг сўзларини таҳлил қилиб чиққан адвокат Горгадзе унинг сўзларида пўписа ва Симоньян ҳаёти учун хавф борлигини таъкидламоқда. Шу билан бирга у ушбу сўзларни шахсий фикр, эркинлик ва демократияни тарғиб қилувчи радио ходими томонидан айтилгани уни янада таажубга солмоқда.